Божхона брокерларининг профессионал жавобгарлигини суғурта қилиш

Чоп этиш версияси

Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

Божхона тўловлари ва фоизларни тўлай олмаслик учун Наф олувчи олдида фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши ҳолатида Суғурталовчининг мулкий манфаатлари.

Суғурта ҳодисаси қуйидагилар ҳисобланади:

- божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати ўтгандан сўнг божхона тўловларини тўламаслик ҳолати. Қарздорлик пайдо бўлган кун деб, кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугагандан кейинги кун ҳисобланади;

- Товарлар чиқарилгандан кейин божхона назорати ўтказилиши натижасида келиб чиқувчи қўшимча божхона тўловлари. Қўшимча божхона тўловларида, қарздорлик пайдо бўлган кун деб божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни узиш тўғрисидаги талабнома тақдим этилган кун, ва бошқа ҳолатларда Божхона кодексида кўзда тутилган ҳолатлар ҳисобланади.