Коррупцияга қарши кураш

Чоп этиш версияси

Коррупцияга қарши курашиш масаллар бўйича ишонч телефони: (78) 120 03 61

АЖ "Ўзбекинвест" ЭИСКда коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги буйруқ

15.03.2022

Агентликнинг 2021 йилдаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Хабар берганимиздек, бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида Жамоатчилик кенгаши олдидаги ҳисоботига бағишланган матбуот ажумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов Агентликнинг 2021 йилдаги фаолияти натижалари хусусида атрофлича маълумот берди.

Хусусан, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, коррупцияга оид жиноятлар таҳлили, “Коррупциясиз соҳа”, “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳалари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари, ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни расмий веб-сайт ва бошқа ахборот ресурсларида жойлаштириб борилиши, халқаро ҳамкорлик каби қатор муҳим йўналишларда Агентлик томонидан амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди.

 

15.03.2022

Жамоатчилик кенгашининг 2022 йил учун устувор вазифалари белгилаб олинди

Жорий йилнинг 10 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Агентлик раҳбарияти, масъул тармоқлар бошлиқлари ва жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда дастлаб Агентлик директори Акмал Бурханов Агентликнинг 2021 йилдаги фаолияти натижалари хусусида кенгаш аъзоларига ахборот берди.

Таъкидланганидек, Агентлик томонидан коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, коррупцияни аниқлаш ва келтириб чиқараётган сабабларни бартараф этиш, “Коррупциясиз соҳа”, “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳаларини амалга ошириш, давлат идораларининг очиқлигини таъминлаш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби йўналишларда фаолият олиб борилди.

Шундан сўнг жамоатчилик кенгашининг 2022 йилдаги фаолият йўналишлари акс этган иш режа лойиҳаси муҳокама этилди.

 

15.03.2022

Агентлик, Швейцариянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Тараққиёт дастури вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 11 март куни Агентлик раҳбарияти, Швейцариянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Тараққиёт дастури вакиллари ўртасида уч томонлама учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Швейцариянинг Марказий Осиё учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

Хусусан, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, давлат улуши бўлган корхоналарда комплаенс-назорат тизимини жорий этишни давом эттириш ҳамда бизнесда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

18.03.2022

Янги рукн: "Коррупцияга қарши курашишга барча масъул"

Эндиликда расмий саҳифаларимиз орқали давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолиятига оид хабар ва янгиликлар билан ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори тизим ходимлари ва соҳа мутахассисларига ҳамда аҳолига мурожаат қилди.

Мурожаатда қайд этилишича, Агентликда исталган шахсга ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида тўғридан-тўғри раҳбариятга хабар бериш имконини яратиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларини қабул қилувчи махсус телеграм-бот “-@stop_corruptionbot” фаолияти йўлга қўйилган.

Давлат солиқ хизмати органларида жорий йил 15 мартдан 15 апрелгача “Давлат солиқ хизмати органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” ойлиги ўтказилади.

Мазкур ойлик давомида марказий аппарат, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари, Кадастр агентлиги, қўмита тасарруфидаги корхона ва муассаса масъул ходимлари ўртасидан коррупцияга қарши курашишга қаратилган амалий-тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими коррупцияга оид ижтимоий сўров ўтказмоқда.

Аноним шаклда ташкил этилаётган мазкур сўровда ушбу ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.

 

25.03.2022

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлаб: “Коррупцияга қарши курашиш ининг энг устувор йўналишига айланди.

Бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни амалга ошириш мақсадида алоҳида Агентлик ташкил этилди.

Бу соҳада бошлаган ишларимизни давом эттириб, иқтисодиётда шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий кураш олиб бориш янада кучайтирилмоқда.

Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва тўлиқ ҳимоя қилишни ҳам энг устувор вазифа сифатида белгиладик.

Икки йил аввал Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари миллий стратегияси қабул қилинди ва тарихда биринчи марта мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиб сайланди.

Ўзбекистонни қонун ва адолат мустаҳкам қарор топган демократик мамлакатга айлантириш, мустақил ва кучли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш – энг олий мақсадларимиздан бири сифатида кун тартибига қўйилди” – деди.

 

29.03.2022

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари учун махсус семинар-тренинг бошланди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТнинг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” мавзусида ташкил этилган икки кунлик махсус семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Унда 220 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари бевосита ва онлайн тарзда иштирок этмоқда.

Ушбу семинар-тренинг орқали коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятига амалий ёрдам бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини амалиётга татбиқ этиш ҳам эътибор марказидаги асосий масала бўлади.

Семинар-тренинг тафсилотлари ҳақида расмий саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

 

29.04.2022

Ўзбекистонда коррупцияни қабул қилиш миллий индексини ишлаб чиқишда халқаро рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилинади

АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 27 апрель куни World justice project (WJP) халқаро ташкилоти ижрочи директори Элизабет Андерсен билан учрашди.

Учрашувда Агентлик томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий тадқиқотларда ташкилотнинг манбалари, методологияларидан фойдаланиш имкониятлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг рейтинг кўрсаткичларида ўсиш ва пасайишига оид маълумотлар, уларнинг сабабларини таҳлил этиш ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

30.04.2022

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг АҚШ идоралари билан ҳамкорлик тадбирлари

Видео

 

1.05.2022

Давлат бошқарув органларида коррупцион схемаларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган "Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, "Е-Антикоррупция" лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш ва бу орқали:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;

коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари бўйича ушбу хавф-хатарларни бартараф этиш чораларини тизимли равишда кўриш мақсадида "Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри"ни (кейинги ўринларда – реестр) шакллантириш ва юритиш;

коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш кўзда тутилган.

Лойиҳа “E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади.

Реестрни шакллантириш ва юритиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади ва Интернет тармоғида очиқ эълон қилиб борилади.

Шунингдек:

Давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишлари Агентлик ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ амалга оширилиши;

Давлат ташкилотлари томонидан ўзига юкланган функциялар ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан коррупцияга мойил бўлган муносабатларнинг электрон реестрини очиқ эълон қилиб бориш;

Ижтимоий сўровлар ва мустақил экспертлар иштирокида муҳокамаларни ўтказиш, коррупциявий хавф-хатарларни “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида “E-Anticor.uz” электрон платформасида баҳолаб бориш;

Коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйиш;

Кадрлар билан ишлаш соҳасида инсон омилини минималлаштириш мақсадида кадрлар билан ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизимни давлат бошқаруви органларида жорий этиш;

Коррупцияга қарши курашиш, жумладан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш соҳасида илмий ва амалий ишланмаларни тарқатиш, билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси” лойиҳасини ишга тушириш назарда тутилмоқда.

Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси;

Коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.

Баҳолаш ишларини назорат қилиш, шу жумладан ахборотларни эшитиш ва жавобгарлик чораларини кўриш вазифаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига юклатилмоқда.

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 2022 йил 15 май санасига қадар давом этади.

 

18.05.2022

photo_2022-05-18_09-42-34

Инвестицион фаолиятда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашишга бағишланган биринчи минтақавий семинар бўлиб ўтади

Бугун Самарқанд шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош Прокуратура ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси ҳамкорлигида “Инвестицион фаолиятда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусидаги биринчи минтақавий семинар ўз ишини бошлайди.

Мазкур тадбир “Ипак йўли Иқтисодий Камари бўйлаб жойлашган давлатларда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш орқали барқарор ривожланишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Семинар жараёнлари ҳақида расмий саҳифаларимиз орқали маълумот бериб борилади.

 

20.05.2022

Коррупциядан холи инвестиция сиёсатини олиб боришдаги устувор масалалар муҳокама қилинмоқда

photo_2022-05-20_11-09-02

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган "Инвестицион фаолиятда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш" мавзусидаги биринчи минтақавий семинар ўз ишини давом эттирмоқда.

Бугун инвестицион лойиҳаларни тайёрлаш ва амалиётга жорий этишда коррупцион ҳуқуқбузарликларни текшириш (тергов қилиш) масалалари иштирокчиларнинг эътибор марказида бўлиб турибди.

Мазкур йўналишда асосий мақсад ва муаммолар, мавжуд ижобий амалиёт юзасидан ўзаро фикр алмашилади.

Куннинг иккинчи қисмида “Турли юрисдикцияларнинг тажрибаси ва стандартларига асосланган потенциал ечимлар” мавзусидаги сессия бўлиб ўтади.

Расмий саҳифаларимиз орқали семинар жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилади.

Самарқанд вилоятида коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар қониқарсиз баҳоланди

photo_2022-05-20_11-11-57

Самарқанд вилоятида коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар қанчалик самарали амалга ошириляпти ва улардан аҳоли қай даражада хабардор?

Вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида ушбу йўналишдаги ишлар қониқарли даражада эмаслиги ва бир қатор камчиликлар мавжудлиги таъкидланди. Таҳлиллар ва ўрганишлар натижаси ҳам шундан далолат бермоқда.

Статистик маълумотларга кўра, вилоятда 2020 йил давомида 176 нафар турли даражадаги мансабдор шахслар коррупцион жиноят содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 2021 йилда бу рақам 316 нафарни ташкил этган.

Уларнинг 23 нафари вилоят, 293 нафари шаҳар ва туман даражасидаги давлат идораларининг мансабдор шахсларидир.

 

29.05.2022

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Қонуннинг принципиал жиҳатдан ижобий томони шундаки, унда давлат фуқаролик хизматига қабул қилишдан тортиб, ишдан бўшатишгача бўлган барча жараёнларда максимал даражада коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, коррупцияга мойил муносабатларни бартараф этишга доир нормалар ўз аксини топган.

Хусусан, қонунда давлат органлари учун коррупциянинг олдини олиш бўйича махсус чора-тадбирлар, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчисига қатор мажбуриятлар ва чекловлар белгиланмоқда.

Масалан, белгиланган одоб-ахлоқ қоидaларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги, беғараз ва холис бўлиши, ўз хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги, қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши, давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шартлиги каби мажбуриятлар ўрнатилмоқда.

Қонун билан давлат хизматчиларининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) асосида баҳоланиши қатъий белгиланмоқда. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

Шунингдек, қонунда давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга қарши курашишга бағишланган алоҳида боб киритилган бўлиб, унда корруциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, жумладан:

давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш;

давлат фукаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари;

совға олиш-бериш тартибига оид қоидалар;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўмаслик;

коррупция хавфи юқори бўлган лавозимларни эгаллаб тypган давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурий ротацияси каби коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали превентив механизмлар жорий этилмоқда.

 

RD-153 (Ўзбекинвест ЕИСК AЖнинг коррупцияга қарши қураш сиёсати)