Жисмоний шахсларнинг мулкини суғурта қилиш

Чоп этиш версияси

Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

Суғурталовчининг ёки Наф олувчининг мулкини йўқотиш, нобуд бўлиши ёки зарар етиши қалтислиги билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари.

Суғурта шартномаси барча қалтисликлардан ёки уларнинг исталган комбинацияси билан тузилиши мумкин:

Ёнғин, яшин уриши, портлаш, зилзила, ер ўпирилиши, ер кўчиши, сел, сув босиши, бўрон/довул.

Компания суғурталанган мулк бўрон/довул натижасида нобуд бўлиши ёки зарарланиши ҳолатида суғурта қопламасини тўлаб беради, агар нобуд бўлиш ёки зарар етиши қуйидагилар натижасида содир бўлган бўлса:

* бевосита таъсир этиши;

* бўрон/довулнинг таъсири остида биноларнинг қисмлари, дарахтларнинг суғурталанган мулк ёки улар жойлашган биноларга қулаши.

Зарар қуйидаги тартибда қопланади:

- мулк йўқотилганда (тўлиқ нобуд бўлганда) – зарар етган мулкнинг Суғурта шартномасини тузиш санасидаги ҳақиқий қийматида, лекин суғурта суммасидан катта бўлмаган миқдорда;

- мулкка зарар етганда (қисман бузилганда) – тиклаш харажатлари миқдорида, лекин суғурта суммасидан катта бўлмаган шартда;

Тиклаш харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:

- таъмирлаш (тиклаш) учун сарфланувчи материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун харажатлар;

- таъмирлаш ишлар учун тўлов харажатлари;

- таъмирлаш жойига материалларни етказиб келтириш харажатлари ва бошқа харажатлар.

Суғурта қопламаси миқдори франшизани ҳисобга олган ҳолда, Суғурталовчи ёки Наф олувчи томонидан олинган суммаларни чиқариб ташлаган ҳолда аниқланади.