Стоматологик хизматларни олиш билан боғлиқ харажатлардан суғурталаш шартномаси

Чоп этиш версияси

Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

Суғурталанган шахсларнинг суғурта даври ичида қуйидаги касалликларга олиб келган суғурта ҳодисалар рўй бериши ҳолатида тиббий муассасага мурожаат этиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари

- флюороз;

- гиперестезия;

- тишлар жароҳати;

- юзаки кариес;

- пулпа томирларининг касалланиши;

- пулпа некрози;

- пулпит;

- пародонтопатия;

- гингивит;

- жароҳат натижасидаги катарал гингивит;

- жароҳат натижасидаги стоматит.

Зарар қуйидаги тартибда қопланади:

Тиббий хизматларни олиш учун Суғурталанган шахс суғурта полисида кўрсатилган телефонлари орқали Компаниянинг Ассистанс хизматига мурожаат қилиши, операторга тиббий ёрдам олиши зарурлигини хабар қилиши лозим ва кейинчалик операторнинг йўриқномаларига амал қилиши керак.

Тиббий муассасага мурожаат қилганда Суғурталанган шахс ўз Суғурта полисини ва паспортини кўрсатиши лозим.

Компания Суғурталанган шахсга кўрсатилган тиббий хизматлар учун тиббий муассасага тўлов топшириқномаларини тўлашни мустақил равишда амалга оширади.