Спортчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш

Чоп этиш версияси

Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

Суғурталанган шахслар билан спорт мусобақаларида қатнашиш вақтида рўй берган ва қуйидаги оқибатларга олиб келган бахтсиз ҳодисалар:

- Суғурталанган шахснинг травматик жароҳатлари;

- Суғурталанган шахснинг ўлими.

Бахтсиз ҳодиса рўй берган кундан бошлаб олти ой ичида юзага келган оқибатлар ҳам мазкур суғурта билан қопланади, лекин бахтсиз ҳодиса Суғурталаш даврида рўй берганлик шарти билан.

Зарар қуйидаги тартибда қопланади:

Суғурта ҳодисасининг рўй бериши билан боғлиқ бўлган суғурта тўлови «Суғурта тўловлари жадвали»га мувофиқ суғурта суммасининг фоизлари миқдорида аниқланади.

Бир нечта травматик жароҳатлар олинганда – суғурта тўлови ҳар бир травматик жароҳатларнинг суммаси миқдорида белгиланади, лекин у Суғурталанган шахс учун белгиланган персонал суғурта суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Суғурталанган шахснинг бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этиши ҳолатида суғурта тўлови миқдори Суғурталанган шахс учун белгиланган персонал суғурта суммасининг 100% ни ташкил қилади.