«Менинг уйим» мулк суғуртаси полиси

Чоп этиш версияси

Суғурта полисини сотиб олсангиз, Сиз ўзингизни табиий офатлар, ёнғин, портлаш, сантеxника, иситиш, оқава сувлар тизимларининг аварияси, транспорт воситаларининг уриб кетиши натижасида етказилган зарарлар билан боғлиқ кутилмаган xаражатлардан ҳимоялайсиз. Бундан ташқари суғурта пули чегарасида сугурталанган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида, масалан, қўшни уйига сув тоштириб юборганда учинчи шаxсларнинг ҳаёти ва соғлиги ва/ёки мол-мулкига зарар етиши сабабли фуқаролик жавобгарлиги қоплаб берилади. Бунда сиз қалтисликлар, франшиза тури ва миқдорини (зарарнинг сиз тарафингиздан қопланадиган қисми) ва фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича суғурта пулини ўзингиз танлайсиз.