Аралаш тиббий суғурта

Чоп этиш версияси

Шартнома бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

Суғурталовчининг қуйидаги ҳолатлардаги мулкий манфаатлари:

- тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича харажатларни қоплаш;

- юқумли касаллик ҳолатида суғурта тўловини амалга ошириш.

Зарар қуйидаги тартибда қопланади:

Тиббий муассасада Суғурталанган шахс тавсия қилинган тиббиёт ходимига мурожаат қилади. Тиббиёт ходими Суғурталанган шахсга тиббий-статистик картани расмийлаштиради. Унда мазкур тиббиёт муассасасида Суғурталанган шахсга кўрсатилган барча тиббий хизматлар қайд этилади. Суғурталанган шахс барча олинган тиббий хизматлар учун имзо қўйиши шарт, акс ҳолда Компания тиббий муассасанинг харажатларини тўлаб бермайди.

Тиббий хизматларга зарурият бўлганда тегишли профилга эга бўлган тиббий муассасага йўлланма олиш учун Суғурталанган шахс суғурта полисида кўрсатилган телефон орқали Компаниянинг Ассистанс хизматига мурожаат қилиши ва кейинчалик операторнинг йўриқномаларига амал қилиши керак.

Суғурталанган шахсга тиббий хизматлар тиббиёт муассасида Суғурта дастури чегарасида Компаниянинг Ассистанс хизмати диспетчерининг йўлланмасига биноан, тақдим этилган Суғурта полиси ва паспорти асосида кўрсатилади.

Суғурталанган шахс томонидан тиббий хизматлар олингандан сўнг, Компания Суғурталанган шахсга кўрсатилган тиббий хизматлар учун персонал суғурта суммаси чегарасида тиббий муассасаларнинг тўлов топшириқномаларини мустақил равишда тўлашни амалга оширади.

Юқумли касалликлар ҳолатида, суғурта тўловини олиш учун Суғурталанган шахс ташҳис ўрнатилгандан сўнг 30 (ўттиз) кун ичида Компанияга ёзма ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Юқумли касалликлар ҳолатида, Компанияга суғурта тўловини талаб қилиб мурожаат этилганда Суғурталанган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

- тўловни амалга ошириши тўғрисида ариза, даволаш ўтказилган тиббий муассасани кўрсатган ҳолда;

- ўрнатилган шакл бўйича расмийлаштирилган касаллик тарихидан кўчирма, унда госпиталлаштиришнинг аниқ клиник ташҳиси ва санаси кўрсатилган бўлиши лозим;

- Суғурта полиси;        

- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

Юқумли касалликлар ҳолатида суғурта тўловлари қуйидаги миқдорда бўлади:

Юқумли касалликлар бўйича умумий суғурта тўловлари суммаси мазкур Шартноманинг 1 Иловасида кўрсатилган юқумли касалликлар бўйича персонал суғурта суммасидан ошиши мумкин эмас.

Юқумли касалликлар бўйича суғурта тўлови суғурта ҳодисаси тўғрисидаги барча зарур ҳужжатлар олингандан сўнг 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширилади.

Компания томонидан тиббий хизматлар харажатларини қоплаш учун амалга оширилган ҳар бир тўлов, шунингдек юқумли касалликлар ҳолатида тўланган суғурта тўловлари шундай тўлов суммаси миқдорида тегишли қоплама бўйича суғурта суммасини камайтиради.