“Ўзбекинвест” компанияси 2024-йилнинг 9 ойи якунларини сарҳисоб қилди
Айни пайтда Ўзбекистонда суғурта соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ қилишни рағбатлантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 2024-йил 1-мартда қабул қилинган “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори замонавий ахборот технологияларни соҳага кенг жорий этиш, шунингдек, соҳани тартибга солишни янада такомиллаштириш орқали суғурта хизматларининг оммабоплиги ва сифатини оширишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш жараёнида 2024-йилнинг тўққиз ойида “Ўзбекинвест” томонидан 810,8 миллиард сўм суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди.
Қайта суғурта мукофотларининг ялпи йиғими 35,6 млн АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, компаниянинг суғурта портфелидаги суғурта хизматлари экспортининг улуши 52 фоизни ташкил этди. Товар ва хизматларнинг миллий экспортчилари 2,2 млрд АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси билан таъминланди.
Корпоратив сегментда суғурта мукофотлари йиғими 211,9 миллиард сўмни ташкил этди, юридик шахслар билан 53,8 мингдан ортиқ шартномалар тузилди.
Жисмоний шахсларнинг суғурта сегментида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115 фоизга ўсиш билан 72,8 миллиард сўм миқдорида мукофотлар ундирилди. 2024-йилнинг тўққиз ойида жисмоний шахслар билан 670 мингдан ортиқ шартномалар тузилди. “Маҳаллабой” лойиҳаси доирасида тўққиз ойда 34,2 миллиард сўм суғурта мукофотлари йиғилиши та’минланди.
2024-йил сентябрь ойининг бошига кўра, “Ўзбекинвест” компанияси транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ТВЭФЖМСҚ) бозорида биринчи ўринни мустаҳкамлади. Шу билан бирга, 2024-йилнинг тўққиз ойи давомида компаниянинг рақамли платформалари 561,9 мингдан ортиқ онлайн полисларни сотишга ёрдам берди, бу эса сотилган суғурта полисларининг умумий улушининг 15% дан ортиғини ташкил этди.
2024-йилнинг 9 ойи давомида компаниянинг суғурта тўловлари ҳажми 142,1 миллиард сўмни ташкил этди, бу 2023-йилнинг 9 ойидаги кўрсаткичдан 9,7 миллиард сўмга кўпдир. Шундан мажбурий суғурта турлари бўйича 27,8 миллиард сўм, ихтиёрий суғурта турлари бўйича 114,3 миллиард сўм тўланган.
Кўрсатилаётган хизматларнинг юқори сифатини таъминлаш мажбуриятини сақлаб, 2024 йил апрель ойида компания томонидан кўрсатилаётган хизматлар ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва Cert International халқаро сертификатлаштиришдан мувофиқлик сертификатини олди.
Шунингдек, 2024-йил апрель ойида халқаро рейтинг агентлиги A.M.Best company (АҚШ) “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтингини “Барқарор” прогнози билан “BB” даражасида расман тасдиқлади.
“Ўзбекинвест” компанияси бизнесга инновацион рақамли ёндашувларга асосланган самарали фаолиятини давом эттиради ва мижозларга ишончли комплекс суғурта ҳимоясини тақдим этади.