Мурожаатларни кўриб чиқиш

Чоп этиш версияси

Жисмоний ва юридик шаxслар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни шаxсий қабул қилиш тартиби

Мурожаатни тўғридан-тўғри веб-сайтдан жўнатиш имконияти.
Ҳурматли ташриф буюрувчилар. Электрон мурожаатни амалга ошириш тартиби билан танишиб чиқишингизни сўраймиз!
“Ўзбекинвест” компанияси томонидан жисмоний ва юридик шаxсларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича интерактив xизматни тақдим қилишнинг асосий мақсади мурожаат қилувчилар учун қулай шароит яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашдир.
Сизларга шуни маълум қиламизки, спам xуружларидан ҳимоя қилиш мақсадида, мурожаатларни юбориш имконияти фақат тизимдан рўйxатдан ўтган фойдаланувчиларга руxсат этилади. Сизлардан орнатилган тартибда рўйxатдан ўтишни ва ўз логинингиз билан тизимга киришингизни сўраймиз. Мурожаатларни юбориш гиперҳаволаси тизимга киргандан сўнг, чап менюнинг энг оxирги бандида пайдо бўлади.
Жисмоний ва юридик шаxсларнинг давлат органига умумий масалалар бўйича, шу жумладан, аxборот тақдим этиш сўровномаси билан мурожаатларини ташкилот томонидан кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари таърифи:
Мурожаат келиб тушган кундан эътиборан 30 кунгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса 15 кундан кечиктирилмай кўриб чиқилади. Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текширув ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган xолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати Компания Бош директори томонидан истисно тариқасида узоғи билан 30 кунга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шаxсга маълум қилинади. Таклиф Компанияга келиб тушган кундан эътиборан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Таъкидлаш керакки, Компания ва унинг тизимида 2017 йилнинг 3 чорагида жисмоний ва юридик шаxслардан 96 та мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг барчаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, мурожаат этувчиларга тегишли жавоб xатлари юборилган.
Шунингдек, Компания раҳбарияти томонидан жисмоний шаxслар ва юридик шаxслар вакилларини қабул қилиш кунлари қуйидаги жадвал асосида белгилаб қўйилган:

Қабул бўйича компаниянинг масъул раҳбарлари

Қабул кунлари

Қабул вақтлари

Бош директор Р.Азимов

Чоршанба

08:00 – 11:00

Шанба

08:00 – 11:00

Бош директор ўринбосари А.Асатуллаев

Сешанба

08:00 – 11:00

Пайшанба

08:00 – 11:00

Компаниянинг xавфсизлик бўйича Бош менежери А.Абдуллаев

Душанба

08:00 – 11:00

Жума

08:00 – 11:00

“Ўзбекинвест” ЭИМСК раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шаxсларни қабули Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 2-уйда амалга оширилади. Қабулга олдиндан ёзилиш учун (0-371) 120-03-50 телефон рақами орқали мурожаат қилинади ва маxсус китобга рўйxатга олинади.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раҳбарияти томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабул қилиш

ЖАДВАЛИ

Масъул раҳбарлар

Бириктирилган ҳудудлар

Қабулларни ўтказиш ойлари*

Қабулларни ташкиллаштириш учун маъсуллар

Бош директор ўринбосари

А.Асатуллаев

Тошкент шаҳар

февраль

С.Рузиқулов

Тошкент вилояти

март

Б.Усмоналиев

Самарқанд вилояти

май

Д.Тулаев

Бухоро вилояти

июнь

Н.Алимджанов

Навоий вилояти

июль

Н.Хаитов

Сирдарё вилояти

октябрь

Н.Турсунов

Жиззах вилояти

ноябрь

Ю.Пармонов

 

Компаниянинг хавфсизлик бўйича Бош менежери

А.Абдуллаев

Қашқадарё вилояти

март

Ш.Кузиев

Хоразм вилояти

апрель

О.Абдуллаев

Фарғона вилояти

май

Ж.Аминджанов

Наманган вилояти

июнь

А.Миркамалов

Андижон вилояти

июль

Ж.Эргашов

Сурхондарё вилояти

август

О.Соибназаров

Қорақалпоғистон Республикаси

сентябрь

М.Муятдинов

 

*Изоҳ – Масъул раҳбарлар бириктирилган ҳудудий филиаллар ва сайёр шахсий қабуллар ўтказиш муддатлари зарурат бўлганда ўзгартирилиши мумкин.

Jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan tushgan murojaatlar soni:

  1 chorak 2017-yil 2 chorak 2017-yil

3 chorak 2017-yil

4 chorak 2017-yil 1 chorak 2018-yil

2 chorak 2018-yil

Qabul qilingan 33 32 15 24 10 8
shu jumladan ishonch telefoni orqali 6 0 1 0 0 2
shu jumladan yagona portal orqali 3 2 4 2 1 0
Ijroda 0 0 0 0 0 0
shu jumladan ishonch telefoni orqali 0 0 0 0 0 0
shu jumladan yagona portal orqali 0 0 0 0 0 0
Ijrosi ta'minlangan 33 32 15 24 10 8
shu jumladan ishonch telefoni orqali 6 0 1 0 0 2
shu jumladan yagona portal orqali 3 2 4 2 1 0

 

"O’zbekinvest" EIMSKda jismoniy va yiridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi (pdf, 300 Kb)

 

18.06.2018